ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидаги “Оралбой Нукус” оилавий корхонасида темирдан эшик ва дарвозалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Ёш тадбиркор Памир Сержанов раҳбарлигидаги ушбу корхона йилига қарийб 500 дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Турли кўринишда ишлаб чиқарилаётган эшик ва дарвозаларнинг сифати яхши, нархи арзон.
– Ўтган йили қўшни Қозоғистон Республикасига нархи 4 минг 500 АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилдик, – дейди ёш тадбиркор П. Сержанов. – Ўз навбатида, ички бозорга ҳамда маҳаллий идора ва ташкилотларга буюртма асосида маҳсулот етказиб беряпмиз. Келгусида корхонамизни янада кенгайтириб, ёғочдан замонавий эшиклар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирганмиз.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА