Кеча Майамида собиқ Президент Дональд Трамп ва унинг ёрдамчиси Уолт Ноутга қарши суд бўлиб ўтди. Мажлис давомида уларга махфий ҳужжатларни сақлашда йўл қўйган хатолари ва одил суд фаолиятига қаршилик кўрсатгани учун 38 бўлим бўйича айблов илгари сурилгани айтилмоқда.
Собиқ раҳбар эса айбини тан олмаган. Суд сиёсатчи ва унинг ёрдамчисини ҳеч қандай шартсиз қўйиб юборди.
Дональд Трамп ҳолатга изоҳ берар экан, мақсад одамлар эътиборини амалдаги Президент Жо Байден оиласининг Украинадаги “Burisma” энергетика компаниясидан кўп миллионлик пора олинганига алоқадорлиги бўйича илгари сурилган айбловдан чалғитишга уриниш эканини таъкидлади.
Трамп бир неча бор Байденни ёлғончиликда ва коррупцияга алоқадорликда айблаган. У ҳозирги етакчини “лавозимига нолойиқ, коррупциялашган сиёсатчи”, деб келади.