АҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп қонуний равишда махфий ҳужжатларни сақлашга ҳақли эканини айтди. У Майамидаги суд жараёнидан кейин Нью-Жерси штати Бедминстер шаҳрида тарафдорлари билан ўтказган учрашуви чоғида шундай баёнот берди:

“Собиқ Президентга Жосуслик тўғрисидаги қонунга мувофиқ айб қўйилди. Фаолиятим билан боғлиқ шахсий ёзувларни сақлаганим учун менга 400 йиллик қамоқ жазоси билан таҳдид қилишди. Деярли ҳар бир давлат раҳбари шундай ишлаган. Бу даҳшатли ва шафқатсиз амал. Аслида, Жосуслик тўғрисидаги қонун хоин ва айғоқчиларга нисбатан қўлланади, ўз ҳужжатларини сақлаган Президентлар учун эмас.

Трамп амалдаги Президент Жо Байден уни коррупцияда айблаш орқали “асосий сиёсий рақибини сохта айблов асосида ҳибсга олди, бу сайловга аралашув, жараённи сохталаштириш, оғирлаштиришга бўлган навбатдаги уриниш”, дея таъкидлаган.

ЎзА