АҚШ Президенти Жо Байден БМТ Хавфсизлик кенгашига вето қўйиш ҳуқуқини бермасдан яна олти мамлакатни қўшмоқчи, деб ёзмоқда “The Washington Post” газетаси.

Мақолада ёзилишича, “Режага кўра, вето қўйиш ҳуқуқи бўлмаган олти мамлакатга Хавфсизлик кенгашидан ўрин ажратиш керак, бу халқаро майдонда ривожланаётган мамлакатлар таъсири тобора ортаётгани АҚШ томонидан тан олинишини билдиради”.

Нашр АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд айни ташаббус юзасидан аъзо мамлакатлар дипломатлари билан учрашаётганига ҳам эътибор қаратган.

Аввалроқ Вашингтон Хавфсизлик кенгашига Германия, Япония ва Ҳиндистонни доимий аъзо қилиб олиш, доимий аъзолар – Франция ва Буюк Британия эса Германия, Япония ва Ҳиндистондан ташқари Бразилияни ҳамда Африкадан бир давлатни ҳам қўшиш истагини билдирган.