Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтди.

Танлов якунида Хўжайли туманидаги З-умумтаълим мактаби  жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Нукус  шаҳридаги 27-умумтаълим  мактаби  иккинчи, Кегейли  туманидаги 55-умумтаълим мактаби учинчи ўринларни қўлга киритди.

Совринли ўрин эгаларига диплом, 250, 200 ва 150 миллион сўм пул мукофоти топширилиб, биринчи ўрин соҳиби – Хўжайли туманидаги З-умумтаълим мактаби жамоаси танловнинг мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири