Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтди.
Танлов якунида Хўжайли туманидаги З-умумтаълим мактаби жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Нукус шаҳридаги 27-умумтаълим мактаби иккинчи, Кегейли туманидаги 55-умумтаълим мактаби учинчи ўринларни қўлга киритди.
Совринли ўрин эгаларига диплом, 250, 200 ва 150 миллион сўм пул мукофоти топширилиб, биринчи ўрин соҳиби – Хўжайли туманидаги З-умумтаълим мактаби жамоаси танловнинг мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
ЎзА мухбири