Нукус шаҳридаги Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида гандбол бўйича эркаклар жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси якунланди.
Мусобақанинг сўнгги куни ғолиблик учун Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) ва майдон эгалари Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Ўйин жиҳатидан анча тажрибага эга бўлган ОКМК жамоаси ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди. Хоразм вилояти жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.
Тантанали тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири вазифасини вақтинча бажарувчи А.Алланазаров ва бошқалар сўзга чиқиб, жамоаларни чиройли ўйинлари билан қутлади.
Совринли ўрин эгаларига ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва кубок топширилди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА