Бугунги кун доирасидаги сўнгги, олтинчи финал жанги +92 килограмм вазн тоифасида бўлиб ўтди. Токио Олимпиадаси ғолиби, жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов кубалик Фернандо Лопес Арзолага қарши баҳс олиб борди. Чемпионлик жанги 1 раунд давом этди. Кубалик боксчи рақибига таслим бўлганлигини билдиргандан кейин ҳакамлар Баҳодир Жалоловнинг ғалабасини эътироф этишди. Шу тарзда Жалолов ҳаваскор боксда иккинчи бор жаҳон чемпионлигини тантана қилди.
Шу тариқа бугунги финалга чиққан учала боксчимиз – Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов ўз вазн тоифаларида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Учала боксчимизга ҳам 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти берилади.
Эртага жанг қиладиган 4 нафар боксчимиздан ҳам олтин медаль кутиб қоламиз.
Т.РЎЗИЕВ,
ЎзА