Аҳамиятлиси, аёллар ўртасида кечган қизиқарли пойгада ҳамюртимиз Маргарита Мисюрина маррага биринчи бўлиб етиб келди. Юртдошимиздан 1 сония кейин финишга келган қозоғистонлик Рината Султонова иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, София Каримова кучли учликни якунлаб берди.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг 1-босқичида спортчилар спринтерлик маҳоратини кўрсатиб, 9,5 километрга шахсий вақт бўйича беллашган эди. Унда ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасидаги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари олтин медалга сазовор бўлган.
А.Мусаев, ЎзА