Мусобақа 2024 йилнинг 12 январь – 10 февраль оралиғида 8 та стадионда ўтказилади.
Эртага, 11 май куни Қатарда бўлажак Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Тадбирда ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец иштирок этади. 2008 ва 2011 йилларда Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган ўзбекистонлик Сервер Жепаров эса, Парк Жи Сун, Тим Кейхил Осиё футбол юлдузлари билан бир қаторда қуръа ташлаш жараёнида бевосита иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, қуръа жараёнида терма жамоалар айни пайтдаги ФИФА рейтингига кўра саватчаларга ажратилади. «Осиё кубоги-2023» қуръаси учун саватчалар қуйидагича бўлади:
1-саватча Қатар (мусобақа мезбони), Япония, Эрон, Жанубий Корея, Австралия, Саудия Арабистони
2-саватча Ироқ, БАА, Уммон, Ўзбекистон, Хитой, Иордания
3-саватча Баҳрайн, Сурия, Фаластин, Вьетнам, Қирғизистон, Ливан
4-саватча Ҳиндистон, Тожикистон, Таиланд, Малайзия, Гонконг, Индонезия
ЎзА