ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Humo arena” спорт мажмуасида бокс бўйича жаҳон чемпионати cаралаш баҳслари бошланди.

Истеъдодли боксчимиз, Мужибилло Турсунов пойтахтимизда старт олган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртларимизнинг иштирокини бошлаб берди. -60 кг. вазн тоифасида жанг қилган боксчимиз непаллик Сингҳ Вариндерга ҳеч қандай имконият қолдирмай, навбатдаги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.

Мусобақа давомида терма жамоамизнинг қолган вакилларига ҳам шундай ишончли ғалабалар тилаймиз!

Жаҳон чемпионати баҳслари 14 майга қадар давом этади.

 

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА