2022 йилда Тожикистон қиймати 2 миллиард 142 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилди, бу 2021 йилдаги натижа билан солиштирганда 7,6 миллион долларга кам, деди Тожикистон Республика ҳукумати ҳузуридаги экспорт бўйича агентлиги директори Бахриддин Сироджиддинзода журналистлар учун уюштирилган брифингда.
Хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда маҳаллий маҳсулотларни кўпроқ етиштириш мақсадида экспорт бўйича агентлик Туркия, Россия ва Қозоғистонда Тожикистон савдо уйларини очишни режалаштирмоқда.
Брифингда маълум қилинишича, айни пайтда Агентлик маҳаллий маҳсулотларни жаҳон бозорларига чиқариш, экспорт бозорларини қидириб топиш учун йирик экспортчи компаниялар билан ҳамкорлик қилмоқда.
Ҳозиргача Тожикистон жами 110 та, жумладан, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидан 10 та, узоқ хориждан 100 та мамлакат билан ташқи савдо алоқаларини ўрнатган. Ўз маҳсулотларини жаҳоннинг 52 та мамлакатига экспорт қилмоқда.