– Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг доимий ва вақтинчалик аъзолари сонининг кўпайиши дунёдаги вазиятни яхшироқ акс эттириш имконини беради, – деди Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси.
БМТ йиғилишида вазир қонун устуворлиги ва қонуний тартибни сақлаш муҳим эканини таъкидлаган. У шунингдек, халқаро хавфсизликни сақлашга халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилмасдан эришиб бўлмаслигини маълум қилди.
– Ҳуқуқ устуворлиги атрофида яна бир бор бирлашайлик. Қонун устуворлиги биз учун асосий сўз бўлиши керак. БМТнинг «кўп томонлама ва қонун устуворлиги устуни» сифатидаги функционаллигини ривожлантириш жуда муҳим, – деган Япония ТИВ раҳбари.
ЎзА