Озарбайжон миллий авиакомпанияси (AZAL) Бакудан Урганч шаҳрига авиақатновларни ташкил этмоқда. 28 январдан «Озарбайжон ҳавойўллари» ҳафтада бир марта шанба кунлари Баку-Урганч-Баку йўналиши бўйича авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
АЗЕРТАЖ агентлигининг авиакомпания матбуот хизматига таяниб ёзишича, Урганч AZAL йўловчи самолётларининг қатновлари ташкил этилган Ўзбекистоннинг тўртинчи шаҳри бўлади. Ҳозиргача мазкур авиакомпания ҳаво кемалари Бакудан Тошкентга (душанба, чоршанба, шанба ва якшанба кунлари), Самарқандга (сешанба ва жума кунлари) ҳамда Фарғонага (пайшанба кунлари) қатнамоқда.
Авиақатновларга фақат COVID-19 пандемияси туфайли жорий қилинган чекловлар шароитида парвоз қилишга рухсат берилган йўловчилар қўйилади, дейилади хабарда.