Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Таъкидлангинидек, саноат ўсиши учун янги имкониятлар ва қўшимча молиявий ресурслар берилади.

Биринчидан, банк нормативлари қайта кўриб чиқилиб, тижорат банкларида корхоналарга кредит ажратиш учун қўшимча 55 триллион сўм ресурслар таъминланади. Бу – ўртача битта туманда 20 миллион долларлик инвестицияга қўшимча ресурс, дегани.

Энг аввало, тижорат банклари билан бирга ҳокимларни бу пулларни ишлатишга ўргатиши керак. Кўп туман ҳокимлари тайёр маблағни ишлатишни ҳали билмайди, деб таъкидланди йиғилишда.

Шу муносабат билан ҳар бир туман бўйича қўшимча лойиҳалар ва уларнинг “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, аввал ишга тушган 807 та лойиҳа ҳамда паст қувватда ишлаётган 271 та корхонани айланма маблағ билан таъминлашга топшириқ берилди.

ЎзА