Ҳамкорларимиз саҳифаларида
Атлантика Кенгаши Бутунжаҳон энергетика форумининг 7-сессияси 14-15 январь кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтади. Бу ҳақда БАА ахборот агентлиги WAM хабар бермоқда.
Бу йилги форум иқлим ва энергия стратегиялари билан боғлиқ муҳим масалалари билан алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, жорий йил охирида Амирликларда бўлиб ўтадиган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конференциясининг (COP 28) дебочаси ҳисобланади.
Форум БАА Энергетика ва инфратузилма вазирлиги, Абу-Даби Миллий нефть компанияси (ADNOC), Мубадала Инвестиция компанияси, Абу-Даби миллий электр компанияси (TAQA), Амирликлар ядровий энергия компанияси (ENEC) ва (CNBC) халқаро медиа ҳамкори сифатида ташкил этилади.
Энергетика ва инфратузилма вазири Сухаил бин Муҳаммад Ал-Мазруи шундай дейди:
– БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 28-конференциясининг “CОР 28” мезбони сифатида биз энергия алмашинуви муҳокамасига Бутунжаҳон энергетика форуми иштирокчиларини кутиб олишдан мамнунмиз.
БАА глобал барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва иқлим ўзгаришининг ҳалокатли оқибатларига қарши курашиш учун кенг кўламли энергия ташаббусларини қабул қилди. Бу йилги форум нафақат келгуси йилнинг энергия кун тартиби ҳақида гапириш, балки Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси учун суҳбатни ҳозирдан бошлаш учун ноёб имкониятни тақдим этади.
Атлантика Кенгаши президенти ва бош директори Фредерик Кемпе ўз навбатида шундай деди:
– Энергетика хавфсизлиги ва иқлим ўзгариши каби икки томонлама муаммолар, глобал лидер, яъни энергияга ўтишни долзарб устувор вазифалар рўйхатининг биринчи қисмига кўтарди. 2023 йилги Атлантика Кенгаши Глобал энергетика форуми яна сиёсатчилар учун ушбу муаммоларни ҳал қилишига муҳим платформани тақдим этади. Бу 2023 йилги энергетика кун тартибини белгилаш ва ўтган йиғилиш муваффақиятига асосланиш учун бутун дунё бўйлаб етакчиларни бирлаштириш имкониятидир.
2022 йилги форумнинг пульсига асосланиб, 2023 йилги форум гибрид форматга қайтади. Унда Абу Дабидаги шахсий тармоқ, панеллар, семинарлар ва тренингларнинг афзалликлари, шунингдек, виртуал дастурлашнинг глобал миқёси акс этади.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА