Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича янги қоидалар 6 январдан кучга киради. Шу кундан бошлаб мамлакат кўчалари ва пляжларини чекиб ташланган сигарета қолдиқларидан тозалаш учун ҳисоб-китоблар тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган компанияларга юборилади, деб хабар қилди “Euronews”.

“Rezero” табиатни ҳимоя қилувчиларнинг  Каталония жамияти тозалаш харажатлари бир киши учун йилига 12 дан 20 еврони ташкил этиб, умумий йиллик харажатлар 1 миллиард еврога етиб бориши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди.   Шунингдек, тамаки ишлаб чиқарувчиларидан  чекувчиларга кулдонлар ва ахлат қутиларидан фойдаланиш зарурлиги тўғрисида эслатишлари талаб қилинади.

Бундан ташқари, 6 январдан  мамлакатда ЕИ қоидаларига биноан, бир марталик пластик идишлар ва овқатланиш анжомлари, шунингдек, найча ва пахта таёқчалари сотувини таъқиқлаш қонуни кучга киради.

Г. Абдуллаева тайёрлади, ЎзА