RT Arabic телеканали Туркия манбаларига таяниб учрашув яқин кунларда бўлишини маълум қилмоқда.
Манбаларда таъкидланишича, Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг уч томонлама учрашуви катта эҳтимол билан яқин кунларда БАА да бўлиб ўтади.
Чоршанба куни Сурия президенти Башар Асад Дамашққа амирлик делегацияси билан бирга ташриф буюрган БАА ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорликлар вазири Абдулла бин Зоид Ол-Наҳаён билан музокара ўтказган.
Аввалроқ Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Анқара Туркия ва Сурия ташқи ишлар вазирлари учрашувини январнинг иккинчи ярмида ўтказишни таклиф қилгани ҳақида маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, учрашув учинчи бир мамлакатда, жумладан, Россияда уюштирилиши ҳам мумкин.
2011 йил Сурияда фуқаролар уруши бошланди. Шу вақтгача Дамашқ билан яхши муносабатда бўлиб келган Туркия Сурия президенти Башар Асадга қарши курашаётган кучлар тарафини олди. Шундан буён Туркия билан Сурия ўртасидаги муносабатлар мураккаблигича қолмоқда. Бироқ сўнгги ҳафталарда айрим оммавий ахборот воситалари муносабатлар аста-секин изга тушиб бораётгани ҳақида ёза бошлади, дейилади РИА Новости берган хабарда.