Туркия жануби-шарқида 150 миллион баррель тоза нефть захирасига эга кон топилди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги Президент Режеп Тоййиб Эрдоғаннинг ҳукумат йиғилишидан кейинги баёнотига таяниб.
— Туркия мамлакат жануби-шарқидаги Ширнак вилоятида, Габар тоғи ҳудудида қиймати, тахминан, 12 миллиард долларга тенг 150 миллион баррель соф нефт захирасини аниқлади, — деди давлат раҳбари. — Бу қуруқликдаги энг йирик ўнта коннинг бири.
Июнь ойида Эрдоған Адана вилоятидаги иккита қудуқда миллиард долларлик юқори сифатли нефть захираси топилганини ҳам эълон қилганди.