Эрон Мажлиси (парламент) миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Жалил Раҳимий-Жаҳонободий маълум қилишича, Қўшма Штатлар ва бошқа баъзи ғарб давлатлари Эрондаги сўнгги тартибсизликларни фуқаролар урушига айлантириш мақсадини кўзлаган.
– АҚШ мамлакатдаги хавфсизликка путур етказиш ва ундан Теҳрон билан музокараларда восита сифатида фойдаланиш учун тартибсизликларни фуқаролар урушига айлантиришга ҳаракат қилди, – деди парламент депутати “IRNA” агентлиги мухбири билан суҳбатда. – Мамлакат хавфсизлик хизмати парламентга тақдим этган ҳужжатларда сўнгги воқеаларда хорижий жосуслик хизматлари қўли борлиги, воқеаларда ағдарилган Шоҳ режими тарафдорлари иштирок этгани яққол кўриниб турибди.
Эронда 17 сентябрь куни 22 ёшли Маҳса Аминий дафн этилгандан кейин тартибсизликлар бошланган эди.
ЎзА