Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан бирга Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг Остона саммитига бағишланган концертни томоша қилди.

Тадбир аввалида етакчилар самимий мулоқот қилдилар.

«Остона опера» театрида бўлиб ўтган концертда қозоқ миллий куй-қўшиқлари, классик симфониялар, опера ва балетдан намуналар ижро этилди. Уларда эзгулик, дўстлик, тинчлик каби умумбашарий қадриятлар ўз ифодасини топди.