Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон Россия ва Украина ўртасида воситачилик қилиш таклифини биллирди, дея маълум қилди Туркия президенти маъмурияти жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фахриддин Олтин.

«Минтақада яна бир урушга гувоҳ бўлдик. Президент Эрдўғон Россия ва Украина ўртасида воситачилик қилишни таклиф қилди, чунки иккала давлат билан ҳам алоқамиз мустаҳкам», деб ёзди Олтин ижтимоий тармоқда.