Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон футбол федерацияси, Қорақалпоғистон Халқ таълими вазирлиги ва Қорақалпоғистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида ўтказилаётган фестивалда 1-4 синфларда таҳсил олаётган 400 нафар ёш футболчидан иборат жамоалар ўзаро баҳслашмоқда.

– Мусобақалар жуда қизиқарли ўтмоқда, – дейди фестиваль иштирокчиси Жаҳонгир Тожибоев. – Айниқса, мураббийлар томонидан ўтказилаётган маҳорат дарслари менга жуда ёқди. Яқиндагина Осиё чемпиони бўлган акаларимиз каби мен ҳам келажакда Осиё ва жаҳон чемпиони бўлишни мақсад қилганман.

 

Анвар Насирлаев, ЎзА