Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг масъул раҳбар кадрларидан иборат ишчи гуруҳи Вьетнам Социалистик Республикасида ижодий сафарда.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган йўл харитасига асосан «Вьетнамда Ўзбекистон маданияти кунларини» ўтказишда ташкилий масалалар юзасидан муҳокама ва келишувлар амалга оширилмоқда.
Вазирлик матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, маданият кунлари тадбирлари шу йилнинг апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган.
ЎзА