Жаноби Олийлари,
Муҳтарам Президент!
Сизга ва Ўзбекистон халқига футбол бўйича 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида мамлакатингиз терма жамоаси ғолиб бўлгани муносабати билан ўзимнинг самимий табрикларим ва энг яхши тилакларимни изҳор этиш мен учун катта шарафдир.
23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Марказий Осиё минтақасидан биринчи бўлиб Осиё чемпионати ғолиблигига эришган мамлакатингиз жамоаси аъзоларининг бутун мусобақа давомида матонат ва жасорат намуналарини кўрсатгани мақтовга лойиқдир.
Мен ишонаманки, ушбу футболчилар яқин келажакда Ўзбекистон футболини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди ва мамлакатингиз ҳамда бутун Осиёнинг ғурур-ифтихорига айланади.
Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари билан ўзбек футболи янада юксак поғоналарни забт этишига шубҳа қилмайман.
Сизни ишонтириб айтаманки, мафтункор мамлакатингизда футболни янада ривожлантириш ва тарғиб қилишни тўла қўллаб-қувватлашга тайёрман.
Самимий тилаклар билан,
Салмон бин Иброҳим ал-ХАЛИФА,
ОФК президенти,
ФИФА вице-президенти