“ТАСС”нинг Корея Республикаси марказий сайлов комиссияси маълумоти билан асослаган хабарига кўра, мамлакатда президентлик сайлови олдидан ташвиқот ишлари бошланди.

Икки ҳафта давомида сиёсий партиялар ва рўйхатдан ўтган номзодлар ташвиқот билан машғул бўлади. Президентликка номзод этиба рўйхатга олинган14 киши даъвогарлик қиляпти.

Амалдаги “Тобуро” демократик партияси номзоди Ли Чжэ Мёну биринчи рақамли номзод сифатида кўрилмоқда. Кейинги ўринларда “Фуқаровий кучлар” мухолифат партиясидан Юн Сок Ёль, “Адолат” партияси вакили Сим Сан ва Халқ партияси номзоди Ан Чхоль Су қайд этилган.

Корея Республикаси президенти сайлови 9 мартга белгиланган. Мамлакат конституциясига мувофиқ, президент бир муддатга сайланиши туфайли амалдаги давлат раҳбари Мун Чжэ Ин сайловда иштирок эта олмайди.