Шимолий Атлантика альянсининг дастлабки режасига кўра, НАТО бўлинмаларининг Польшада ўтказилиши лозим бўлган, шартли тарзда “Steadfast Cobalt-2022″, деб номланган ҳарбий ўқув машғулоти Чехияда, шунингдек, «Trojan Footprint» машғулоти эса Словакия ва Венгрияда ўтказилади.

Бу ҳақда маълум қилган “TA3” канали хабарига қараганда, Чехиядаги машғулот жорий йил февраль-март ойларига белгиланди. Венгриядаги машғулотлар географияси тадбирга Словакия қўшилиши натижасида кенгайган.

Аввалроқ Словакия ҳукумати бу йил ўз ҳарбийларининг хориждаги машғулотларда қатнашувини, шунингдек, НАТО машғулотлари давомида хориж ҳарбийларининг мамлакат ҳудудига киришини ҳам маъқуллаганди.