Агар Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг режалаштирилган ташрифидан кейин зарурат туғилса Туркия РФ билан Украина ўртасида воситачиликни ўз зиммасига олишга тайёр, деди Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон.
«Ҳозир Россия билан бизнинг муносабатларимиз жиддий. Ушбу муносабатлар ўзига хос. Бунинг учун амалга оширилаётган ҳаракатларимиз ҳам жуда муҳим. Шу сабабли мен жаноб Путин билан бўлиб ўтадиган учрашувга катта аҳамият қаратмоқдаман. Албатта, Украина мавзуси ҳам муҳим аҳамиятга эга», – деди Эрдўғон журналистларга самолёт бортида Украинадан қайтаётганда.
Шунингдек, Туркия президентининг баёнот беришича, Ғарб Россия-Украина муносабатларини йўлга солиш учун ҳалигача ҳеч нарса қилмади.
«Бу сафар мен шуни очиқчасига ва тушунарли қилиб айтишим лозим. Агар ушбу жараёнга эътибор қаратиладиган бўлинса, афсуски, Ғарб ушбу масалани ҳал қилиш учун ҳалигача ҳеч нарса қилмади», – деди Туркия етакчиси.