Индонезия парламенти коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган пойтахтни Жакартадан Борнео оролига кўчириш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Индонезия — 18 минг оролдан иборат дунёдаги энг катта архипелагда жойлашган.
Тирбандлик, сув тошқини ва ҳаво ифлосланишидан азият чекаётган 10 миллион кишилик гавжум мегаполис – Жакартадан ҳукуматни кўчириш режаси турли даврда бир неча президент томонидан илгари сурилган. Афсуски, ҳозирча бунинг уддасидан чиқишмаган.
Индонезиянинг янги пойтахти, Калимантан ороли жануби-шарқида жойлашган Нусантара шаҳри таржимада “архипелаг” маъносини англатади.
Президент Жоко Видодо 2019 йили марказни ўзгартириш режасини эълон қилган ва айни мақсадни амалга ошириш учун ғазнадан қарийб 32 миллиард доллар ажратилган.