“Соф энергия”нинг маълум қилишича, Хитойда қурилаётган «Сюдапу» АЭСида эритмани ушлаб қолувчи «тузоқ» ўрнатилди.
Россиянинг ВВЭР-1200 лойиҳаси бўйича Хитойда қурилаётган «Сюдапу» АЭСининг 3-энергоблокида оғирлиги 156 тонна ва баландлиги 6,1 м. бўлган фаол зона эритмасини локализация қилиш қурилмаси – «тузоқ» ўрнатилди.
Эритмани ушлаб қолувчи «тузоқ» пассив хавфсизлик тизимларидан бири бўлиб, жиддий ҳалокат содир бўлган тақдирда реактор биносининг пойдевор қобиғини фаол зона эритмасидан изоляция қилишни таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, «Сюдапу» атом электр станцияси Хулудао шаҳрида (Ляонин провинцияси) жойлашган. У Россия ва Хитойнинг атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорлиги асосида яратилган янги лойиҳадир. Шунингдек, ушбу станциясининг энергоблокларини ишга тушириш 2027-2028 йилларга мўлжалланган.
ЎзА