“Хавфсизликни таъминлаш масаласи 2022 йилда Руминия ташқи сиёсатининг устувор йўналиши бўлади”, деди мамлакат президенти Клаус Йоханнис Бухарестда аккредитациядан ўтказилган дипломатик миссия раҳбарлари билан ўтказилган анъанавий йиллик учрашувида.
“ТАСС” хабарида “АҚШнинг Руминиядаги ҳарбий иштирокини кенгайтириш асосий мақсад”, сўзлари иқтибос ўлароқ келтирилган.
Руминиянинг халқаро фаолияти уч асос – Европа Иттифоқидаги ўринни мустаҳкамлаш, НАТО билан ҳамкорлик ва АҚШ билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришдан иборат.
“Биз қадриятимиз ва мақсадимиз уйғун бўлган халқаро ҳамкорлар билан шериклик самарали бўлишига эришишимиз лозим”, деди Йоханнис.