Республикачилар партияси вакиллари АҚШнинг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси Энтони Фаучини CОVID-19нинг лаборатор келиб чиқиши версиялари хусусидаги маълумотни яширган, дея гумон қилмоқда. Бу ҳақда “РИА Новости” ёзган.

Конгрессменлар Жеймс Комер ва Жим Жорданнинг сўзларига кўра, Фауcи 2020 йил февраль ойида вируснинг лабораториядан сизиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги ҳақида маълумотга эга бўлган. Фақат у айни маълумотни расмийлар билан баҳам кўрганми ёки йўқми, номаълум.

“Биз илгари номаълум бўлган электрон почта хабарларини юзага чиқардик. Бинобарин, доктор Фауcи Ухандаги лабораториядан CОVID-19 нинг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотни яшириб қўйган ва назарияни атайлаб қисқартирган бўлиши мумкин”, – дея изоҳ ёзган конгрессменлар ижтимоий тармоқ орқали.

Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Хавьер Бессерага мурожаат қилиб, вазиятга изоҳ бериш ва Фауcини ушбу масала бўйича фикрини тинглашга таклиф этди.

Ўтган йил март ойи охирида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари Хитойнинг Ухан шаҳрига ташриф буюрган эди. Ўшанда лабораториядан CОVID-19 нинг сизиб чиқиши эҳтимоли йўқ, деган хулосага келинган. Ҳисоботда ЖССТ мутахассислари коронавирус одамга кўршапалак ёки бошқа ҳайвондан юқиши мумкинлигини тахмин қилишган.