Мўйноқ туманида 15 ноябрдан 15 декабргача «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» муносабати билан, корхона ва ташкилотлар, қурилиш ишлари давом этаётган объектларда профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилаётган мазкур тадбирларда хонадонлардаги ёнғин хавфсизлиги бўйича учраган камчиликлар бартараф этилмоқда.

 

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА