ШҲТга аъзо давлатларда рақамли иқтисодиёт соҳасида етакчилик мақомига чиқиш учун яхши имкониятлар мавжуд, деб ҳисоблайди Россия бош вазири Михаил Мишустин.

“Ташкилот доирасида рақамли иқтисод бўйича ҳамкорликни давом эттирамиз. Дунё муттасил рақамли тараққиёт сари интилмоқда. Бизда етакчи ўринларга чиқиб олиш учун яхши имконият бор”, деди у ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари йиғилишида.

Бош вазирнинг таъкидлашича, Россия ўзининг масофавий таълим, давлат хизматларини кўрсатиш ва телетиббиёт бўйича тажрибасини бўлишишга тайёр.