Ўзбекистон 2021 йил 1 ноябрда Буюк Британиянинг Кенгайтирилган преференциялар Бош тизими (GSP) аъзолигига расман қабул қилинди.
Шу муносабат билан 2021 йил 22 ноябрь куни мамлакатимизнинг тизимга қўшилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ва Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилди.
Қироличанинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича савдо комиссари Кенан Полео брифингда иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонга илк расмий ташрифи билан келди. У Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан учрашди.
Кенгайтирилган GSP тизими бенефициари мақоми берилишининг сабабларидан бири Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари, меҳнат стандартлари, атроф-муҳит ва самарали бошқарув соҳасидаги 27 та асосий халқаро конвенцияни муваффақиятли ратификация қилгани бўлди.
Мамлакатимиз ушбу тизимга қўшилган биринчи давлат бўлди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 7 минг 800 дан ортиқ товарларга мутлақо импорт бож тўлови йўқлигини инобатга олган ҳолда, иккала давлат ҳам ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш тарафдори.
Қайд этилишича, GSP тизими Ўзбекистонга умумий қиймати 437 миллиард фунт стерлингдан ортиқ дунёнинг бешинчи энг йирик иқтисодиёти ва етакчи халқаро истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имконини беради.
Буюк Британия учун эса бу минтақавий марказ бўлиб хизмат қиладиган ва минтақанинг энг ривожланаётган бозорига киришни осонлаштиради. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ноёб тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа турли хил маҳсулотларига йўл очади.
Б.Худойбердиев, ЎзА