Пандемия даврида Россияда қолиб кетган юртдошларимизга мамлакатимизга қайтишларида қулайлик яратиш мақсадида махсус рейслар йўлга қўйилади.

Унга кўра, «Волжский-Тошкент» йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг 5 та махсус рейси ҳаракатланиши кўзда тутилмоқда.

Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти хабар қилди.

Мазкур поездлар 2021 йил 15, 19, 22, 26,29 ноябрь кунлари соат 20:57 да «Волжский-Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга оширади. Поездларга фақат бир томонга, яъни «Волжский-Тошкент» йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган. Россиядаги юртдошларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб, жўнатишлари ҳам мумкин.

 

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА