Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг бухоролик сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

–Бу заминда истеъдодли ўғил-қизларимизнинг кўплиги туфайли – жорий йилда олийгоҳларга кириш бўйича Бухоро вилояти (28 фоиз) етакчи бўлди. Бу борада Қоракўл тумани янада баланд кўрсаткич билан мамлакатимиз туман ва шаҳарлари орасида биринчи ўринни эгаллагани эътиборга сазовордир.

Ўзбекистон халқ ўқитувчиси, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, марҳум Тўхтамурод Жумаев асос солган “Қоракўл методикасини” барчамиз яхши биламиз. Энди ушбу тизим имкониятларини янада юқори босқичга олиб чиқиш учун Қоракўл халқаро математика мактаби негизида IT кластери барпо этилади. Шу орқали соҳада таълимдан ишлаб чиқаришгача бўлган яхлит занжир яратилади,– деди Шавкат Мирзиёев.

 

ЎзА