Айни пайтда Самарқанд шаҳрида футзал бўйича навбатдаги ФИФА жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бошланди.
Жаҳон чемпионатига бағишланган махсус ўзбекча қўшиқ, миллий куй ва рақслар иштирокчиларга қуръа олдидан кўтаринки кайфият улашди.
Маросим иштирокчиларига ФИФА Президенти Жанни Инфантинонинг видеомурожаати намойиш этилди.
Қуръа ташлаш маросимида ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов сўзга чиқиб, иштирокчиларни табриклади.
Қуръа ташлаш маросимида жаҳон футбол ташкилотлари масъуллари билан биргаликда собиқ футзал юлдузи, икки карра жаҳон чемпиони – испаниялик афсонавий футзалчи Кике, «Манчестер Юнайтед» клуби ҳамда Франция терма жамоасида тўп тепган машҳур футболчи Луи Саа, шунингдек, ўзбек футболи юлдузи, Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров иштирок этмоқда.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбири