Сурхондарё вилоятида келгуси беш йилда 20 минг хонадонли 600 дан зиёд кўп қаватли уй-жойлар қурилади.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 150 та қишлоқ ва маҳалла обод қилиш, ижтимоий соҳа объектлари ва ички йўлларни қуриш-таъмирлашга ҳар йил 500 миллиард сўм йўналтирилади.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида келгуси беш йилда 5,5 минг километр паст ва юқори кучланишли тармоқлар, 1,5 мингта трансформатор янгидан қурилади ва таъмирланади. Натижада 264 мингдан зиёд аҳоли хонадони, 6 мингдан зиёд ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектларига электр энергия узлуксиз етказиб берилади.
Термиз туманидан Термиз шаҳрига қўшилган маҳаллаларни боғлаш учун йирик йўл ўтказгич барпо этилади.
Шунингдек, келгуси беш йилда 6 минг километр автомобиль йўллари ва кўчалар, 300 та кўприкни қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилади.
Бундан ташқари, халқаро молиявий институтлар маблағлари ҳисобига “Дарбанд-Денов”, “Тошкент-Термиз” ва “Душанбе-Термиз” йўналиши бўйича 180 километр автомобиль йўллари реконструкция қилинади.