Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашуви давом этмоқда.
–Келгуси йилда 6 та вилоят миқёсидаги шифохона бирлаштирилади ва Тиббиёт кластери ўз фаолиятини бошлайди. Ушбу кластерга хорижий давлатларнинг энг илғор клиникалари ҳамкор сифатида жалб қилинади ҳамда барча мураккаб ва юқори технологик амалиётларни ўтказиш йўлга қўйилади. Шунингдек, мамлакатимизда илк бор ташкил этилаётган ушбу кластер ва бошқа тиббиёт муассасаларини замонавий кадрлар билан таъминлаш мақсадида Гулистон тиббиёт коллежи негизида Туркиянинг “Соғлиқ билимлари университети” филиали ташкил этилади, –деди Шавкат Мирзиёев.
ЎзА