Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашуви давом этмоқда.

–Хитойлик инвесторларнинг вилоятга қизиқишлари катта. Энди, Хитойдаги элчихонамиз ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитойдаги ваколатхонаси Сирдарёга бириктирилади. Шу билан бирга, саноати паст ривожланган Оқолтин, Ховос, Боёвут, Сардоба ва Гулистон туманлари тўлиқ “индустриал зона”ларга айлантирилади.

Ўзимизда ишлаб чиқарилмайдиган, фақат ўз саноати эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона божлари тўлашдан уч йилга озод қилинади,– деди Шавкат Мирзиёев.

 

ЎзА