Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашувида бу ҳақда алоҳида таъкидланди.
–Сирдарёда 286 минг гектар экин майдонининг 30 фоизи юқори даражада шўрланган. Бу кўрсаткични кескин пасайтириш бўйича, хорижий экспертлар жалб этилади ва Экин ерлар шўрланишини пасайтириш ва экинларни тўғри жойлаштириш дастури амалга оширилади. Ерларнинг шўрланишини пасайтириш чораларини мустақил амалга оширган кластер ва фермерларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий қилинади,– деди Шавкат Мирзиёев.
ЎзА