Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашуви давом этмоқда.

“Мен ҳар гал Сирдарёга келганимда, улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг қаҳрамонларини ҳаётда кўргандай бўламан.

Вилоятнинг бир томонига қарасак – Гулистон, Бахт, яна бир тарафида –Меҳнатобод, бир томонида – Ширин шаҳри ва элу юртга нур улашаётган Фарҳод ГЭСини кўрамиз.

Ҳазрат Навоийнинг эзгу идеалларига ғоятда мос бўлган, бундай гўзал номлар замирида теран маъно мужассам”, деди Шавкат Мирзиёев.

 

ЎзА