Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига ҳайдовчилик гувоҳномасига оид қарор лойиҳаси жойлаштирилди. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган.

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори лойиҳасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддатини тоифалаштирилган тарзда узайтириш назарда тутилган.

Амалдаги тартибга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 2021 йилнинг 31 декабрь деб белгиланган.

2022 йил 1 январдан бошлаб, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Таклиф этилаётган қарор лойиҳасида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини бир йилга узайтириш кўзда тутилмоқда.

 

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА