Хоккей бўйича Қозоғистон мунтазам чемпионатида Тошкентнинг «Ҳумо» клуби ўзининг ўттиз биринчи ўйинини ўтказди ва муҳим икки очкони қўлга киритди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, пойтахтимиз хоккей клуби чемпионат доирасида Петропавловск шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи «Кулагер» жамоасини «Ҳумо арена»да қабул қилди ва 5:3 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу натижадан сўнг «Ҳумо» 43 очко билан турнир жадвалида учинчи ўриндан жой олган бўлса, «Кулагер» 27 очко билан тўққизинчи поғонада қолди.

Бугун, 10 январь куни мазкур жамоалар ўртасидаги тўртинчи ўйин бўлиб ўтади.

Учрашув «Ҳумо арена»да соат 19:30 да бошланади. Дарвоқе, 2024-25 йилги мавсумда ушбу жамоалар жами 3 та ўйин ўтказди ва уларнинг иккитасида «Ҳумо» зафар қучди. «Кулагер» эса фақатгина бир маротаба ғалаба қозонди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА