Ўзбекистон «Миллий тикланиш»демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Қодиров Сурхондарё вилоятидаги сайловчилар билан учрашувда сўнгги йилларда мамлакатимизда юз берган янгиланишларга ҳам тўхталиб ўтди.
–Бундан саноқли йиллар олдин Президентликка номзод бўлиб, “Мен Ўзбекистонни ўзгартираман, мени сайланглар!”, деб бемалол танқид қилиб, фикрларни, таклифларни очиқ-ошкора айтиш мумкинмиди?
Мана, Ўзбекистон бугун қандай ўзгарди. Энди бу ўзгаришларни нафақат, асраб-авайлашимиз, балки, янада ривожлантиришимиз лозим.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА