Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг наманганлик сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.
Қайд этилганидек, тўқимачилик саноатида Поп, Уйчи туманлари ва Наманган шаҳрида беш йилда 2 миллиард долларлик 1 минг 700 дан зиёд лойиҳалар ишга туширилади.
– Наманган шаҳри, Тўрақўрғон ва Чортоқ туманларида 313 гектар майдонда “Наманган Текстайл” индустриал зонаси ташкил қилиниб, 560 миллион долларлик 22 минг иш ўринга мўлжалланган 710 та лойиҳа амалга оширилади. Спорт кийимлари, ёзги ва қишки устки кийим, жинси каби экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга етакчи жаҳон брендлари жалб қилинади.
Шунингдек, Наманган муҳандислик-технология институти негизида, Италия, Франция, Корея ва бошқа ривожланган давлатларнинг илғор тўқимачилик олийгоҳлари билан бирга, Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилади, – деди Шавкат Мирзиёев.
ЎзА