Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов бугун ўзи туғилиб ўсган Самарқанд вилоятида сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда.

Видеоанжуман тарзида ташкил этилган учрашувда партия фаоллари, депутатлар, вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирок этмоқда.Учрашувни Экологик партия Самарқанд вилояти кенгаши раиси Б.Абдуллаев очди.

Номзоднинг ишончли вакили, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ректори Муҳиддин Пўлатов йиғилганларни Н.Обломуродовнинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод ўз сайловолди дастури ҳақида маъруза қилмоқда.

– «Биз келажак учун жавобгармиз» деган ҳаётбахш ғоя Ўзбекистон Экологик партияси мафкурасининг асосий йўналиши саналади, – деди Н.Обломуродов. – Бу ғояни амалга оширишда, қолаверса, изчил экологик сиёсатни олиб бориш ва сиёсий ташаббусларни татбиқ этишда, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, атроф-муҳит ва фуқаролар соғлиғини сақлаш, экологик муаммоларни ҳал этишда, тизимли ўзгаришларга йўналтирилган амалий чораларни кўришда партиянинг президентлик сайловида иштирок этиши ниҳоятда муҳим воқеа ҳисобланади.

 

Ғ.Ҳасанов,  

А.Исроилов (сурат), ЎзА