24 сентябрь куни 14-Тошкент шаҳар сайлов округи томонидан ҳудудда сайлов жараёнларига тайёргарлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда шаҳардаги сайлов округи ва сайлов участкалари сони ва бошқа маълумотлар ҳақида ахборот берилди. Хусусан, бугунги кунда округда 822 та сайлов участкаси бўлиб, уларда 8891 нафар аъзолар бор. Аъзолар орасида 7 346 нафари аввалги сайловларда қатнашганлар бўлса, 1 545 нафари биринчи маротаба қатнашаётганлардир.

Округда сайловчилар сони дастлабки рақамларга кўра, 1 707 682 нафарни ташкил этади. Буни туманлар кесимида оладиган бўлсак:

Бектемир тумани – 19 та сайлов участкаси, 38 524 нафар сайловчи;

Мирзо Улуғбек тумани – 96 та сайлов участкаси, 187 451 нафар сайловчи;

Миробод тумани – 44 та сайлов участкаси, 89 426 нафар сайловчи;

Сергели тумани – 50 та сайлов участкаси, 127 560 нафар сайловчи;

Учтепа тумани – 84 та сайлов участкаси, 180 766 нафар сайловчи;

Чилонзор тумани – 77 та сайлов участкаси, 160 625 нафар сайловчи;

Шайхонтоҳур тумани – 84 та сайлов участкаси, 187 075 нафар сайловчи;

Юнусобод тумани – 109 та сайлов участкаси, 213 258 нафар сайловчи;

Яккасарой тумани – 35 та сайлов участкаси, 62 499 нафар сайловчи;

Янгиҳаёт тумани – 40 та сайлов участкаси, 73 149 нафар сайловчи;

Яшнобод тумани – 81 та сайлов участкаси, 178 683 нафар сайловчи;

Олмазор тумани – 103 та сайлов участкаси, 208 666 нафар сайловчилар бор.

Барча сайлов участкаларидаги комиссиялар Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ўз ишини қонунийлик, мустақиллик, холислик, очиқлик, ошкоралик ҳамда шаффофлик тамойилларига тўла амал қилган ҳолда ташкил этади.

Тошкент шаҳар участка сайлов комиссия аъзоларининг 6824 олий, 1730 нафари ўрта-махсус, 337 нафари ўрта маълумот эгаси ҳисобланади.

Уларнинг миллатига назар ташласак, 7948 нафар ўзбеклар, 67 нафар қорақалпоқлар, 204 нафар қозоқлар, 426 нафар руслар, 68 нафар тожиклар, 23 нафар корейслар, 155 нафар бошқа миллат вакилларидир.

Аъзоларнинг ёши 1148 нафари 21-30гача, 2226 нафари 31-40 гача, 2506 нафари 41-50 гача, 2501 нафари 51-60 гача, 510 нафари 60 ёшдан ошганлар.

Сайлов участкаси аъзоларидан аёллар сони 1550 нафарни ташкил этади. Раис аёллар 445 нафар, раис ўринбосари аёллар 435 нафар, котиб аёллар 571 нафардир.

Матбуот анжуманида Тошкент шаҳридаги Президентлик сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари раисларига гувоҳномалар ва канселярия маҳсулотлари тарқатилди.

 

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА