Президент сайлови

Жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён– Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида бу йил 900 мингга яқин ёш илк маротаба иштирок этади.

Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан сайловда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг сиёсий билими ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб барча ҳудудларда “Ёш сайловчи” форуми бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида турли хил тадбирлар ва ўқув- семинарлар ташкил қилинди.

Форумларда ёшларимизга сайлов бўйича қандай тушунчалар берилмоқда? Улар сайловга тайёрми? Шу каби саволлар билан ЎзА мухбири Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходими Акмал Алимовга мурожаат қилди. Қуйидаги видеолавҳа шу ҳақда.

 

Гулноза Бобоева, Нишонбой Абдувоитов(видео),ЎзА